Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўттиз минг нафар бухоролик урушдан қайтмаган
12:44 / 2024-05-09

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Бухоро вилоятининг асосий тантанали тадбирлари Бухоро тумани марказидаги Хотира хиёбонида бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов, бошқа секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқармалари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, таълим муассасалари ва ёшлар жамоалари ҳарбий оркестр садолари остида хиёбонда жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган минглаб ҳамюртларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Бундай тадбирлар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган аждодларимизнинг жасорати, ёрқин хотираси унутилмас эканини яна бир бор ёдга солади. Бу ёш авлод қалбида ватанпарварлик, жасорат, мардлик туйғуларини юксалтириши билан янада аҳамиятлидир.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида, маҳалла ва гузарларида давом этмоқда.

Маълумот учун: Иккинчи жаҳон уруши фронтларида Бухоро вилоятидан 73 минг 688 киши қўлига қурол олиб, фашизмга қарши кураш олиб борди. Жанггоҳларда 30 минг нафар бухоролик қолиб кетди. Урушдан қайтганларнинг 5 минг нафаридан ортиғи жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири