Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“OTP Group Tashkent Grand Slam – 2026”га тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
11:24 / 2026-01-17

Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) 2026 йилги мусобақалар тақвимидан ўрин олган муҳим тадбирларидан бири — “OTP Group Tashkent Grand Slam” мусобақаси 27 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Мазкур нуфузли “Катта дубулға” турнири жаҳон рейтинги учун очколар берувчи беллашувлар сирасига киради. Қайд этиш жоизки, бу йилги тадбир пойтахтимизда бешинчи маротаба ўтказилади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида мусобақа ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “OTP Group Tashkent Grand Slam – 2026” мусобақасига тайёргарлик масалалари ва олиб борилаётган амалий ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишга Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов ва Халқаро дзюдо федерациясининг етакчи мутахассиси Абдулла Муродов бошчилик қилди.

Тадбир давомида масъуллар мусобақага тайёргарлик жараёни, техник таъминлаш, логистика, жамоаларни қабул қилиш ва медиа йўналишдаги чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди. 

Ташкилотчилар мусобақани юқори даражада ўтказиш, иштирокчилар ва меҳмонлар учун барча шарт-шароитларни яратишга қаратилган ишлар белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА