Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнирига старт берилди
20:46 / 2026-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтдаги кўп тармоқли “Humo Arena” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи нуфузли халқаро мусобақа — “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнири бошланди.

Мазкур мусобақа халқаро тақвимдан ўрин олган йирик спорт анжуманларидан бири бўлиб, унда дунёнинг турли қитъаларидан ташриф буюрган 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Турнирда жаҳон рейтинги учун муҳим бўлган очколар ҳам ўйналади.

[gallery-27903]

Анъанага мувофиқ, мусобақанинг биринчи куни эркаклар ўртасида -60 кг ва -66 кг, аёллар ўртасида -48 кг, -52 кг ҳамда -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Беллашувлар юқори рақобат ва кескин курашлар остида ўтмоқда.

Турнир бир неча кун давом этади ва унда турли вазн тоифалари бўйича кучли дзюдочилар татамига чиқади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА