Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнирига бағишланган йиғилиш ўтказилди
10:45 / 2026-02-19

Яна бир ҳафтадан сўнг пойтахтимизда дзюдо бўйича ўнлаб жаҳон, қитъа чемпионатлари ҳамда Олимпия ва қитъавий ўйинларнинг ғолиблари, совриндорлари иштирокидаги нуфузли турнир бошланади.

Куни кеча Ўзбекистон дзюдо федерациясида мазкур мусобақани юқори савияда ташкил этиш, транспорт логистикаси, хориждан келаётган меҳмонлар, реферилар, 50 га яқин мамлакатларнинг спорт делегацияларини кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, машғулот залларини ҳозирлаш каби масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқаро дзюдо федерацияси етакчи мутахассислари иштирок этиб, халқаро турнир билан боғлиқ ҳар бир масаланинг техник жиҳатлари, ҳакамлар, тегишли ишчи гуруҳ вакилларининг иш тизимини ташкил этиш, чет эл терма жамоаларининг машғулот тизими, мусобақаларни тегишли коммуникация тизимлари орқали кенг тарғиботини йўлга қўйиш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февраль-1 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнирининг умумий мукофот жамғармаси 154 минг евро этиб белгиланган.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этаётган терма жамоалар белгиланган дастур асосида юртимизга келишни бошлади.

Хусусан, икки кун муқаддам юртимизга келган 20 нафар маҳоратли дзюдочилардан иборат Япония миллий терма жамоаси аъзолари айни пайтда Тошкентда ушбу турнирга тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА