Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўтказилган “Катта дубулға” туркумидаги “OTP Group Tashkent Grand Slam – 2026” мусобақаси ўз якунига етди.
Юқори савияда ташкил этилган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақада мамлакатимиз шарафини аёллар ўртасида -57 кг. вазн тоифасида ҳимоя қилган Шукуржон Аминова олтин медални қўлга киритган бўлса, ўз вазнларида Алишер Юсупов, Эрназар Сарсенбаев ва Шаҳрам Аҳадов кумуш, Муроджон Йўлдошев, Достон Рўзиев, Умида Ниғматова ҳамда Элбек Тожиев бронза медалига сазовор бўлди.




Дарвоқе, “OTP Group Tashkent Grand Slam – 2026” турнирида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медали билан Япония терма жамоаси умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди. Иккинчи ўрин эса 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга Озарбайжон термасига насиб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА