Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“OTP Group Tashkent Grand Slam 2026”: 39 та давлат орасида Ўзбекистон кучли учликда
10:36 / 2026-02-28

Бугун, 28 февраль куни пойтахтдаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Дунёнинг 39 та мамлакатидан 379 нафар маҳоратли дзюдочи иштирок этаётган турнирнинг бугунги беллашувларида эркаклар -73, -81, аёллар -63, -70 килограмм вазн тоифаларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Халқаро турнирнинг илк кунидагидек бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси медаллар ҳамда жаҳон рейтингининг қимматли очколари учун беллашувларда иштирок этади.

Ортда қолган биринчи кунги баҳслар сарҳисобига кўра, Япония терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медали билан пешқадамлик қилмоқда. 1 тадан олтин ва кумуш медаль жамғарган Озарбайжон иккинчи поғонани банд этмоқда. 

Маҳоратли дзюдочиларимиз Шукуржон Аминованинг олтини ва Достон Рўзиевнинг бронза медали эвазига Ўзбекистон кучли учликда бормоқда.

Халқаро турнир беллашувлари 1 мартга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА