Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди
12:26 / 2023-05-06

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча учун мажбурий 3 та фан:

– Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;

– Математика 10 та;

– Ўзбекистон тарихи 10 та.

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

– фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);

– фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).

60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.

 

ЎзА