English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТМларда контракт тўлаш муддати 1 апрелга қадар узайтирилди
18:42 / 2022-03-16

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

➖тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

ЎзА