French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтмишда Амударё суви Каспий денгизига бориб қуйилганми?
13:42 / 2022-04-27

Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги фармойишига мувофиқ Франциянинг Лувр музейида Ўзбекистон музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.

Мазкур ҳужжатга асосан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Париждаги Лувр музейи ҳамкорлигида кўргазмага бағишланган махсус илмий каталог нашр этишга ҳозирлик кўрилмоқда. Ундан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятларидаги жаҳонга машҳур тарихий обида ва археологик ёдгорликлар ўрин олади. Каталог ижодкорлари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Сурхондарёда бўлиб, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходимлари ҳамроҳлигида ҳудуддан оқиб ўтувчи Амударё дарёси, Фаёзтепа ва Қоратепа археологик ёдгорликларини суратга олди. 

Афғонистонни Ўзбекистондан ажратиб турадиган Амударё қадимдан минтақадаги энг йирик ва серсув дарё сифатида танилган. Тарихчиларнинг таъкидлашича, буюк аждодимиз Абу Райҳон Беруний ўз асарларида Амударё сувининг ўтмишда Каспий денгизига бориб қуйилганини ёзиб қолдирган.

–Тарихий манбаларга кўра, Чор Россияси 1988 йил Афғонистон билан Ўзбекистонни боғлаш учун ёғочдан илк кўприк барпо этган, – дейди вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Ибрагимов. – У атиги 14 йил хизмат қилгач, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Тарихнинг турли талатупларига гувоҳ бўлган Амударё узра 1981 йил узунлиги 816 метрли ҳозирги автомобил – темир йўл кўприги қурилган. Йирик бу иншоотни суратга олиш каталог ижодий гуруҳига ҳам ўзгача завқ улашди. Аслида ҳам Афғонистоннинг порт шаҳри Ҳайратон ва Термизни боғлаб турувчи кўприк ажойиб тарихий ёдгорлик сифатида дунё аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади. 

Эски Термиз харобаларининг шимоли-ғарбидаги Кушон подшолиги даврида қад ростлаган Фаёзтепа ёдгорлиги милодий 1-3 асрларга оид вихара типидаги буддавийлик монастир-ибодатхонаси бўлиб, Қоратепадан 1 километр шимоли-шарқда жойлашган. Эски Термизнинг шимоли-шарқий қисмидаги Қоратепа археологик ёдгорлиги будда ғор ибодатхоналар мажмуаси. Қадимшуносларнинг фикрича, Қоратепадаги дастлабки буддавий ибодат иншоотлари милодий 1 асрда қурила бошланган. Ноёб ёдгорликнинг энг юксалган даври милодий 2-3 асрларга тўғpи келади. Бу даврда кўплаб ибодатхоналар барпо этилган, янгиланиб, қайта безатилган.

Дунё қадимшуносларида катта қизиқиш уйғотиб келаётган Фаёзтепа, Қоратепа каби ноёб археологик ёдгорликлар эрамиздан олдинги минг йилликларда бу юрт ҳудудида кимлар яшагани, қандай империя ва тамаддунларга асос солингани, бой тарихи, маданияти, иқтисоди, савдо-сотиқ ва бошқа алоқалари, ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишиш имкониятини беради. 

Мутахассисларнинг фикрича, Лувр – жаҳоннинг энг йирик, энг бой тарихга эга музейларидан бири бўлиб, унда дунё санъати дурдоналарига ҳам кенг ўрин ажратилган. 60 минг квадрат-метр майдонда жойлашган музейда 35 мингга яқин ноёб экспонат сақланади. 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА