ОТМга кириш имтиҳонида мактабда ўтилмаган фанлар бўйича саволлар берилмаслиги керак
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқот қилмоқда.
Мулоқотда давлат раҳбари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари мактабда ўтилган фанлар бўйича ўтказилиши бўйича берилган таклифни маъқуллади.
– Бу номутаносибликка барҳам бериш керак. Мактабда ўтилмаган фанлар бўйича саволлар берилмаслиги керак. Мен бу бўйича топшириқ берганман, – деди давлат раҳбари.
ЎзА