Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТМга ҳужжат топшириб, рухсатнома олган абитуриент йўналишини ўзгартирса бўладими?
16:01 / 2023-07-11

Мазкур савол юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси НазокатАбдуқундузова қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

– Амалдаги тартибга кўра, абитуриент ОТМга ҳужжат топшираётганда 5 тагача мутахассислик фанларига мос таълим йўналишларини танлаш имкониятига эга. Айни дамда ҳужжат топширилганидан сўнг тўлов қилган абитуриент қабул тугаши – 20 июль куни соат 23:59 гача таҳрирлаши мумкин бўлади. Ундан сўнг йўналишини ўзгартиришига рухсат этилмайди. Абитуриентларни имтиҳонга кириш рухсатномаси онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари тугагандан сўнг шакллантирилади.  

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижаси бўйича тўплаган баллидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Мазкур ҳужжатга асосан, абитуриентларга тўплаган балларига қараб, турдош йўналишлар бўйича танловни амалга оширишга рухсат этилади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА