Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТМ юқори курс талабалари янги ўқув йилини масофавий шаклда бошлайди
15:40 / 2020-07-25

«Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди.


Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб берди.

«Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда», дейди Бабашев.