Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Отлар кўргазмаси
08:16 / 2024-05-14

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” мажмуасида Ахалтака зотли отлар ўртасида кўргазмали чиқиш бўйича “Осиё марвариди” VII жаҳон чемпионати ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, от спорти ишқибозлари қатнашди. Дастлаб меҳмонларга зотдор отларни  парваришлаш технологияси кўрсатилди. Шунингдек,  мазкур от заводидаги наслли тулпорларнинг озуқа базаси, сақлаш шароитлари билан ҳам таништирилди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада спортчилар турли йўналишларда отларнинг маҳоратини синовдан ўтказди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Таъкидлаш лозимки, Президентимиз ташаббуси билан от спортини ривожлантириш, замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида кенг оммалаштириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида қатор ишлар қилинмоқда. Бу каби мусобақалардан  кўзланган мақсад от спорти тури билан шуғулланувчиларни бошқа давлат спортчилари билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш, соҳада яхши натижаларни қўлга киритишга кўмаклашишдир.  

Мусобақа доирасида Тошкент вилояти ва қўшни давлатларда парваришланаётган Ахалтака ва тоза қонли инглиз зотли отлар кўргазмаси ва аукцион савдоси ҳам ташкил этилди.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири