Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Отис” тўфонида 27 киши ҳалок бўлди
11:31 / 2023-10-27

Мексиканинг Акапулко шаҳрида чоршанба куни рекорд даражадаги 5-тоифали “Отис” тўфони кўтарилиб, камида 27 киши ҳалок бўлган, миллиардлаб доллар зарар кўрилган.

“Reuters” хабарига кўра, табиий офат натижасида кўчаларни сув босган, уй ва меҳмонхоналар томи жиддий шикастланган, автомобиллар сувга ботган, алоқа узилган.

“Акапулкода содир бўлган воқеа ҳақиқатан ҳалокатли”, - деди мамлакат Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор матбуот ходимларига.

Ҳукумат маълумотига кўра, тўрт киши ҳамон бедарак.