Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йили жисмоний шахсларга 9,1 триллион сўм ипотека кредити ажратилган
09:30 / 2021-01-20

Марказий банк маълумотига кўра, 2020 йилда тижорат банклари томонидан 77 минг 274 нафар жисмоний шахсга 9,1 триллион сўм миқдорида (2019 йилга нисбатан 1,1 триллион сўм кўп) ипотека кредитлари ажратилган.

Ажратилган ипотека кредитлари 2019 йилга нисбатан Тошкент шаҳрида 87,4 фоизга, Навоий вилоятида 81,9 фоизга, Сирдарё вилоятида 63,2 фоизга, Самарқанд вилоятида 34,8 фоизга ўсди.

Ипотека кредитларининг 5,1 триллион сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 3,7 триллион сўми бирламчи бозордаги уйларни, 0,3 триллион сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида жорий этилган янги тартибга мувофиқ, 2020 йилда 7 минг 927 нафар фуқарога 1747 миллиард сўм ипотека кредити ажратилди.

Ипотека кредитларининг 749 миллиард сўми 1 ва 2 хонали хонадонларни, 998 миллиард сўми эса 3 ва ундан кўп хонали хонадонларни сотиб олиш учун берилган. Ажратилган мазкур ипотека кредитларининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (422,1 миллиард сўм), Тошкент шаҳри (343,5 миллиард сўм), Фарғона вилояти (174,1 миллиард сўм) ҳамда Сурхондарё вилояти (163,1 миллиард сўм) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, янги тартиб доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож, субсидия маблағи ажратилган 2 минг 192 нафар фуқарога 503,8 миллиард сўм миқдорида ипотека кредити ажратилган.

ЎзА