Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йили тадбиркорлар ва фуқароларга 80 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди
08:00 / 2022-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Бағдод туманида 203 минг аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда туманда 3 минга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Туманда сўнгги икки йилда 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 
Бағдод тумани Давлат хизматлари маркази аввал марказдан йироқ, қатнов жуда ноқулай бўлган Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи эски биносининг бир бўлимида жойлашган эди. Аксарият ҳолларда, давлат хизматларидан фойдаланиш учун фуқаролар туман марказидан анча пиёда йўл босишига тўғри келар эди. Ҳозирги кунда эса манзара тамоман ўзгарган. Бир неча йиллар аввал маъмурий марказда янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган замонавий давлат хизматлари маркази халқ ихтиёрига топширилдию,  бағдодликлар учун янгидан янги имкониятлар эшиги очилди.

[gallery-5912]
Туман давлат хизматлари марказида мижозларнинг навбат давомида ўз вақтларини сермазмун ўтказиши учун кутиш залига алоҳида эътибор билан ёндашилган. Бино киравериш қисмида марказ директори фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганади ва хизмат кўрсатиш  учун малакали мутахассисларга йўналтиради. Марказда бир вақтнинг ўзида 15 нафар, бир кунда 550 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. 
Бағдод туман давлат хизматлари маркази 2021 йил давомида тадбиркорлар ва фуқароларга 80 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатди. Жорий йилнинг мос даврида эса 160 дан ортиқ хизматлар бўйича 4 минг 890 та давлат хизматлари аҳолига тақдим этилди.


 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА