French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йили 143 та конлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган
18:45 / 2022-01-27

Миллий матбуот марказида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан “Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида давлат назорати” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси фаолияти, амалга оширилган ишлар натижаси, инспекция томонидан 2021 йил давомида қўлланилган таъсир чоралари бўйича маълумотлар берилди.

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил давомида мунтазам равишда жойларда конлардан самарали фойдаланиш аҳволи ўрганиб келинаётгани қайд этилди. Ўтган даврда жами 200 та ер ости бойликларини ноқонуний қазиш (75,9 млрд сўм жаримага тортиш чоралари кўрилган), 143 та конлардан самарасиз фойдаланиш (65 та лицензиялар муддатидан олдин бекор қилинган), 52 та ер ости сувларига ноқонуний қудуқлар қазиш ҳолатлари аниқланган ҳамда 487 та тадбиркорлик субъектларини ўрганиш натижалари бўйича 7,9 миллиард сўм солиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Инспекция томонидан 2021 йил давомида 673 та маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 31 та ҳолат юзасидан маъмурий тартибда судларга юборилган. Жами белгиланган жарима миқдори 4,14 миллиард сўмни ташкил қилиб, шундан ихтиёрий ундирилган жарима суммаси 1,2 миллиард сўмни ташкил қилади.

Матбуот анжуманида, бугунги кунда Ўзбекистондаги 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2 минг 902 та қишлоқ аҳоли пункти аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инспекция томонидан 1 минг 230 та ер ости сувларидан махсус фойдаланишга бурғуланган қудуқлар бўйича ўтказилган хатлов натижалари бўйича 30 фоиздан ортиқ қудуқлардан ер ости сувлари назоратсиз олинаётганлиги аниқланган. Шулардан 192 та ҳолат бўйича огоҳлантириш хатлари берилган ҳамда 110 нафар жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА