Солиқ қўмитаси матбуот хизмати мамлакатимиз бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди.
Хабарда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Шундан 15,7 трлн. сўмдан ортиқ маблағ импорт қилинган ва қарийб 4 трлн. сўм маҳаллий дори воситаларига сарфланган.
Аҳоли жон бошига дори-дармон учун энг юқори харажатлар Тошкент (1,7 млн. сўм), Бухоро (746 минг сўм) ва Самарқанд (660,7 минг сўм) вилоятларида қайд этилган. Дори-дармонлар учун энг кам харажатлар Қорақалпоғистон Республикасида (308,9 минг сўм), Қашқадарё (302,3 минг сўм) ва Сурхондарё (289,5 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.
Бир сўз билан айтганда, ўтган йили дори-дармон учун энг кўп маблағ Тошкент шаҳри (5 трлн. сўм), Самарқанд (2,6 трлн. сўм) ва Фарғона (1,5 трлн. сўм) вилоятларида сарфланган.
Қайд этилишича, пойтахтдаги кўрсаткичлар йирик тиббиёт муассасалари ҳисобига шаклланади.
Ш.Маматуропова, ЎзА