Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йилда фуқароларга жами 1,7 миллиард сўм пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган
17:43 / 2023-03-09

Маълумки, бугунги кун ёшлари учун молиявий саводхонлик муҳим аҳамиятга эга ва энг зарур бўлган билимлардан бири ҳисобланади. Аслида молиявий саводхонлик – даромад ва харажатларни режалаштириш, маблағни жамғариш, қарзни ақл билан олиш, таққослаш ва таҳлил қилиш ҳамда молия оламидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини билишдан иборатдир.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент молия институтида талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда ёшларнинг молиявий секторда ҳуқуқий онгини такомиллаштириш, хусусан кейинги вақтларда оммалашиб бораётган молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари, турмушда шахсий молиявий масалаларни тўғри юритиш, молиявий фирибгарликдан ўзини ҳимоя қилиш бўйича зарур тушунчалар бериб ўтилди.  

[gallery-10909]

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йилда давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига жами 6 минг 701 ариза ва мурожаатлар келиб тушган.  

Тадбирда қайд этилишича, ўтган йилда соҳалар бўйича истеъмолчилардан келган мурожаатларни ўрганиш давомида фуқароларга жами 1,7 миллиард сўм пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.  

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун бузилишларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия томонидан 29 та тадбиркорлик субъектларига ишлар қўзғатилган.  

Тошкент шаҳрида жойлаштирилган ташқи рекламалар ҳамда интернет сайтлари орқали ҳар хил турдаги реклама лавҳалари юзасидан 600 га яқин мониторинг олиб борилган бўлиб, ушбу мониторинглар натижасида 22 та камчиликлар бартараф этилган.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА