Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йилда Андижон вилоятида 153,7 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган
16:23 / 2023-03-10

Миллий матбуот марказида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Таъкидланишича, ўтган йилда 1 минг 28 ҳолатда 153,7 гектар ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳолатлари аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Натижада, 608 та ёки 59,2 фоиз ноқонуний ҳолат бартараф этилиб, ер майдонлари асл ҳолига қайтарилди.  

[gallery-10918]

– Шунингдек, 420 ҳолатда суд тартибида кўриб чиқилиши учун суд органларига даъво аризалари киритилди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Дилшод Акбаров. – 173 ёки 16,8 фоиз аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳудудий прокуратура органларига тақдим этилди. Бундан ташқари, ўтган йил давомида 4 минг 574 ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.  

Матбуот анжумани сўнгида ер ва кадастр назорати борасида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.  

 

Шаҳноза Маматуропова,  

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА