English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йилда 31,8 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди
16:59 / 2025-03-18

АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган асосий вазифалар юзасидан маълумот берди. 2024 йил якуни билан 34,8 млрд. доллар хорижий инвестициялар (ўсиш 1,6 баробар), шундан 31,8 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Тармоқ лойиҳаларида 17,8 млрд. доллар ва ҳудудий лойиҳаларда 17 млрд. доллар ўзлаштирилди. 2024 йил якуни билан Халқаро молия институтлари ҳамда Хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 3 млрд. доллар маблағи ўзлаштирилди (105 фоиз). 2024 йилда жами 730 та саноат зоналарида қиймати 12,4 трлн. сўм бўлган 832 та лойиҳа, шу жумладан, қиймати 9 трлн. сўмлик 60 та лойиҳа Махсус иқтисодий зоналарда ишга туширилди. Республикада товар ва хизматлар экспорти 19,3 млрд. долларни (махсус экспортсиз) ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 116 фоизга ўсди.

Экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларнинг 8 фоизга ёки 598 млн. долларга ҳамда хизматлар экспорти 28 фоизга ёки 1,6 млрд. долларга ўсиши кузатилди. Экспорт фаолиятига 3 143 та янги корхона жалб этилиб, улар томонидан 1,4 млрд. долларлик экспорт таъминланди. Натижада, жами экспортчи корхоналар сони 7 мингтага етказилди. Ҳисобот йилида 55 та давлатга 58 турдаги янги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА