Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йил давомида “Тез ёрдам”га 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушди
17:39 / 2026-02-05

Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, “103” бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан ўлчанади. Шу боис, бу жараёнда ҳар дақиқа, ҳатто, ҳар сония ҳисобли. Бироқ юртимизда “Тез ёрдам”нинг тезлигига салбий таъсир этувчи омиллар, афсуски, ҳали-ҳануз мавжуд.

Хусусан, кўп ҳолларда ёлғон чақириқлар сабабли ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони чекланади. Бу эса, табиийки, “Тез ёрдам” хизматига муҳтож беморларнинг кутиб қолиши, ҳатто, ҳаёти хавф остида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

ССВ матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган 2025 йил “103” хизматига мамлакатимиз бўйлаб жами 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2024 йил билан таққосланганда, 531 тага ортган.

– Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўтган йили энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё вилоятида кузатилиб, бу рақам 784 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Сурхондарё вилояти қайд этилди – 499 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 394 та, Самарқанд вилоятидан эса 337 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди – 48 та.

Сўнгги 8 йил мобайнида “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарди.

Моҳигул Қосимова тайёрлади,

ЎзА