Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йил давомида 1 минг 618 турдаги контрафакт дори воситалари аниқланди
11:25 / 2022-01-11

Ўтган бир йил давомида сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимига 1 минг 48 та мурожаат хати келиб тушган.

Мазкур мурожаатларга кўра, 7 минг 490 турдаги 1 миллион 578 минг 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмларда экспертиза ишлари ўтказилган. Натижада 1 минг 618 турдаги 72 минг 774 ўрам ёрлиқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмайди (контрафакт).

24 турдаги 13 минг 785 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари (Тебантин, Актемра, Сомнол®, Зардекс, Diprospan®, Урсосан, Церебролизин®, Редуксин, Спирт, Меновазин, Лайботен, Неотон, Тиоцетам, L-Лизина Эсцинат®, Милдронат, Актовегин, Ретаболил Ремдесевир (covifor), Актовегин, Спирт, Лайфон, Тропикамид, Тридокс, Зардекс) бир неча маротаба такрорланган. 396 турдаги 2 минг 794 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар яроқлилик муддатлари тугаган (сифатсиз).
    
2 минг 578 турдаги 709 минг 347 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтмаган. 2 минг 874 турдаги 779 минг 800 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича қонуний чора кўрилиши учун агентлик ҳузуридаги Давлат маркази томонидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотлар тақдим қилинди.

Моҳигул Қосимова,
ЎзА