Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган уч ойда 14,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
15:50 / 2023-04-14

АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан 2023 йилнинг биринчи чораги давомида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедовнинг маълум қилишича, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизи ушбу корхона ҳиссасига тўғри келади. Ўтган уч ойлик сарҳисобга кўра, жамият томонидан  14,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ягона энерготизимга узатилган. Ишлаб чиқарилган 2 миллион Гкалл иссиқлик энергияси эса истеъмолчиларга етказиб берилган. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 101 фоизга бажарилган.  

–Инвестиция дастурига асосан 6 та лойиҳа доирасида 21,1 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиб, белгиланган чораклик режа 112,6 фоизни ташкил этди. Дастурга мувофиқ, айни кунларда “Тошкент ИЭМ”да ҳар бирининг қуввати 32 МВтга тенг бўлган иккита газ турбина қурилмасини қуриш ва “Талимаржон” ИЭСнинг қувватини камида 900 МВтга ошириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Маҳсулот таннархини пасайтириш корхона олдида турган муҳим вазифалардан. Шу мақсадда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йил январь-март ойларида маҳсулот таннархи 68,4 миллиард сўмга пасайтирилиб, белгиланган кўрсаткич 101 фоизга бажарилди, –деди М.Бекмуҳаммедов.  

Шунингдек, брифингда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз борди. Унга кўра, тизимдаги 13 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасини мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Айни пайтда мавсумга тайёргарлик бошланган бўлиб, бугунги кунда 2 та қозон агрегатида ўрта таъмир ишлари якунланди,  3 та энергоблок, 1 та буғ-газ қурилмаси ва 7 та қозон агрегатида мукаммал ва ўрта таъмир ишлари амалга оширилмоқда.  

Тадбирда тизимдаги бир қатор йўналишлардаги кўрсаткичлар ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, жорий йилнинг январь-март ойларида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 29 та лойиҳа асосида қиймати 6,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Амалда ушбу кўрсаткич 9,5 миллиард сўмга ёки 150,9 фоизга бажарилган. Айни шу муддат оралиғида кооперация савдолари бўйича режа 103,3 фоизга ижро этилди. Импортни қисқартириш бўйича бажарилган ишлар режага нисбатан 114,8 фоиздир.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА