English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган тўрт ойда 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинди
20:14 / 2023-05-25

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион АҚШ долларига тенг 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 6,5 фоиз кўпдир.

Экспортда қиймат жиҳатидан энг катта улушни мош, майиз, қуритилган қора олхўри, помидор, карам, узум, пиёз ва анор  эгаллайди.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 3,3 фоизни ташкил этган.

Россия, Покистон, Хитой, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Беларусь, Туркия, Ироқ ва Эрон юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир,  дейилади  МҲТИ таҳлилида.  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА