Ўтган олти ойда 820,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди
2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 449,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 820,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган, деб маълум қилди ПМТИ матбуот котиби.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 11,6 фоизга кўпдир.
Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, мева-сабзавотлар экспортида қиймати жиҳатидан узум (майизни қўшган ҳолда) энг катта улуш, яъни 10,9 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, помидор 9,4 фоиз, мош 9,1 фоиз, гилос 7,4 фоиз, карам 7,2 фоиз, пиёз 5,2 фоиз, шафтоли 4,0 фоиз, қовун ва тарвуз 3,6 фоизни кўрсатди.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 4,5 фоиздир. Бу маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Беларусь, Қирғизистон, Афғонистон каби мамлакатларга экспорт қилинган.
ЎзА