English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган беш йилда қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида 465 та кластер ташкил этилди
09:18 / 2023-03-18

2017-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига янги бир туртки берган бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Бу ислоҳотлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига ижобий таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, пахта ҳосилдорлиги гектарига 2017 йилдаги 23,8 центнердан 2022 йилда 34,0 центнерга, суғориладиган майдонлар улуши 1,7 фоиздан 24 фоизга кўпайди. Уларда сувни тежовчи технологиялар татбиқ этилди, турли хил йўналишларда 465 та кластер ташкил қилинди.

Савдони эркинлаштириш ва экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгартиришлар 2017-2022 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 1,7 баробарга, яъни 652,3 миллион доллардан 1 134,3 миллион долларгача ошириш имконини берди.

Айни пайтда республикамизда 3 минг 142  иссиқхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 1622 таси кейинги 5 йилда қурилган. Уларнинг умумий майдони 6300 гектардан ортиқ.

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида ўз ўрнини 12 поғонага яхшилади ва 85-ўриндан 73-ўринга кўтарилди,  дейилади ПМТИ таҳлилида.  

ЎзА