Ўтган беш ойда мамлакатимизда 31,9 миллиард кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилган – Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги ўтган беш ойда электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва импорт кўрсаткичларини маълум қилди. Унга кўра, жорий йилнинг январь – май ойларида республикамизда 31,9 миллиард кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 миллиард кВт соат ёки 3,3 фоиз кўп.
Республика истеъмолчиларига мазкур муддат давомида 27 миллиард кВт•соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 1,6 миллиард кВт•соат ёки 6,5 фоиз кўпдир.
Шунингдек, январь – май ойларида ўсиб бораётган ички истеъмолни қоплаш мақсадида 2,5 миллиард кВт•соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 384,6 миллион кВт•соат ёки 18,6 фоиз кўпни ташкил этди.
Ўтган ойларда 1,1 миллиард кВт•соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 243,2 миллион кВт•соат ёки 18,5 фоиз кам.
Н. Зиёдуллаева, ЎзА