Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган 9 ойда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 226,6 триллион сўмга етди
15:04 / 2023-12-01

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилди.

Унга асосан мамлакатимизда асосий капиталга инвестициялар ҳажми 226,6 триллион сўмга етган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига қараганда 11,8 фоиз кўп. Бу даврда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 16,3 фоиз ўсган ва 91,8 триллион сўмга тенг бўлган.  

Шунга қарамасдан, ҳудудлар миқёсида инвестицияларнинг тақсимланишида тафовутлар кузатилмоқда. Масалан, асосий капиталга инвестициялар бўйича Хоразм вилояти ва республика миқёсидаги ўртача қийматлар орасидаги фарқ жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 2,7 бараварни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича эса 2,5 бараварни ташкил этди.  

Асосий капиталга инвестициялар бўйича Сирдарё ва Бухоро вилоятларида индекс қиймати меъёрдагидан анча юқори бўлган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида меъёрдаги кўрсаткич, аксарият вилоятларда эса унга яқин қийматлар қайд этилган.  

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар бўйича Фарғона ва Хоразм вилоятларида меъёрдагига яқин кўрсаткични қайд этган. Сирдарё, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида меъёрдагидан юқори Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида анча паст бўлган.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА