Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган 9 ойда 41,5 триллион сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди
14:49 / 2025-10-24

Қурилиш материаллари саноати мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларидан бири сифатида барқарор ривожланмоқда. Соҳада инновацион технологияларни жорий қилиш, маҳсулот сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўналишида сезиларли натижаларга эришиляпти.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бу жараёнда муҳим ташаббусларни амалга оширмоқда. 

Бугун пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида уюшма бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Илёс Раҳимов бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди:

– Уюшма томонидан ўтган 9 ой давомида саноат корхоналарида модернизация ишлари кенг қамровда олиб борилди. Маҳсулотларимиз сифатини яхшилаш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва хорижий бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Бу эса нафақат саноатни ривожлантириш, балки аҳоли учунҳам юқори сифатли ва замонавий қурилиш материаллари тақдим этиш имконини бермоқда. 

[gallery-25899]

Рақамлар таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, 2025 йилда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 52 триллион сўмга, экспорт 1,2 миллиард долларга етказилади. Шунингдек, 2,4 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилади, шу жумладан, 1,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестици жалб этилади. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 4,4 трилион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 

Жорий йил январь-сентябрь ойларида 41,5 триллион сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди ва 810,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. 1 705 миллиондолларлик инвестициялар ўзлаштирилди ва унинг 1 150 миллион долларитўғридан-тўғри хорижий инвестициядир.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3,3 триллион сўмлик маҳсулотлар тайёрланди. Жумладан, цемент, керамика плитка, гипсокартон листлари, қуруқ қурилиш аралашмалари ва санитар-техник буюмлар каби асосий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Инвестиция дастури доирасида 230 та лойиҳа амалга оширилди ва 8 712 та янги иш ўрни яратилди. Экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида Озарбайжон, Тожикистон, Покистон,Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда савдо уйлари, шоурум ва омборлар ташкил этилди, маҳаллий маҳсулотлар эса халқаро кўргазмалар ва форумларда намойиш этилди. 

Шу тариқа, қурилиш материаллари саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва инвестиция лойиҳалари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга. Саноатдаги модернизация ва маҳаллийлаштириш дастурлари туфайли юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрланиб, халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Бу эса нафақат корхоналар, балки бутун мамлакат учун барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсишни таъминлайди. 

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат) ЎзА