Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОТБ Озарбайжоннинг Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги минтақавий марказга айланишини қўллаб-қувватлайди
10:05 / 2025-11-17

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Канда Озарбайжонга ташрифи чоғида ушбу давлатнинг Марказий Осиё ва Европани боғлайдиган минтақавий марказга айланишини қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдирди.

Бокуга сафари давомида у Президент Илҳом Алиев, Бош вазир Али Асадов, молия вазири Соҳил Бобоев, Иқтисодиёт вазири Микоил Жабборов ҳамда Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашод Набиев билан самарали учрашувлар ўтказди.

Бундан ташқари, Канда мамлакатни 2025-2029 йилларда ривожлантириш назарда тутилган янги Ҳамкорлик стратегияси доирасида банк Озарбайжоннинг ушбу мақсадларини рағбатлантириш учун 2,5 миллиард долларгача сармоя киритишини айтди.

С.Раҳимов, ЎзА