Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Отахон 75 ёшида фарзандли бўлди
18:36 / 2023-06-07

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг олис Оқтош маҳалласида яшовчи 75 ёшли Холмат бобо хонадонида фарзанд дунёга келди. Аммо чақалоққа гувоҳнома олиш лозим, бунинг учун эса янгидан турмуш қурган аёли билан никоҳдан ўтиш керак эди. Йўл олис, ҳам шу ёшида ФҲДЁ идорасига боришга истиҳола қилиб турган отахоннинг жонига туман ФҲДЁ ходимларининг сайёр хизматлари аро кирди...

Фарзанд оила қувончи, насл давомчиси, ота-онанинг бахти ҳисобланади. Ҳар бир оилада фарзанд дунёга келар экан катталар буни ризқ насиба келди деб эътироф этишади. Холмат бобонинг хонадонида ҳам бугун хурсандчилик. 75 ёшли Холмат бобо яна битта фарзандли бўлди.

Деҳқонобод туман ФҲДЁ бўлими 75 ёшли отахонни қувончига шерик бўлди. Туман марказидан 80 километр узоқликда жойлашган Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 75 ёшли Холмат бобо Саидов ҳамда Хосият Бекназаровага никоҳ гувоҳномаси ҳамда фарзандлари Мадинахон Саидовага ҳам туғилганлик гувоҳномаси сайёр тартибда топширилди. Масофа узоқлиги сабаб туман марказига боришга имконияти бўлмаган фуқароларнинг шу куни муаммоси ижобий ҳал этилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА