Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Отанинг бир буйраги энди ўғлида
10:52 / 2022-02-15

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида навбатдаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. 31 ёшли бемор, бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги ташхиси билан азият чекиб, гемодиализ сеанслари ёрдамида даволаниб келаётган эди.

Айни вақтга келиб ташхис терминал босқичга ўтгани сабабли беморни ҳаётга қайтаришнинг ягона усули бу буйракни кўчириб ўтказиш амалиёти ҳисобланган. Дунёнинг етакчи давлатларида кенг амалга ошириб келинаётган бу юқори технологик амалиёт кўплаб беморларни ҳаётга қайтармоқда. Реципиент ва донор 3 ой давомида чуқур текширишлардан ўтказилган. Беморга буйрак трансплантацияси амалиёти тавсия қилинган. Унга 62 ёшли отаси донорлик қилди.  

Пойтахтлик бир гуруҳ трансплантолог мутахассислар томонидан РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари иштирокида буйракни кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди. 8 соат давом этган жараён муваффақиятли амалга оширилди. Кўчирилган буйрак ўз фаолиятини бошлади. Бемор ота ва боланинг аҳволи қониқарли бўлиб, тиббий меъёрий талабларга мос. Илгари бундай беморлар чет эл клиникаларида иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан қийналган ҳолда катта маблағ эвазига даволаниб келган.  

Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиниши самараси ўлароқ ҳозирги кунда оғир дардга чалинган, доимий даволаниш курсларини олиб юришга мансуб гуруҳлар қаторига кирувчи беморлар, ватандошларимиз ўз она юртида шифо топмоқда. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 700 дан ортиқ буйрак трансплантацияси ўтказилган. 1 минг 300 дан ортиқ буйрак ва жигар кўчирилган реципиентлар мавжуд.  


Зариф Комилов,  
ЎзА мухбири