Ҳотамжон Кетмоновнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 20 март куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 20 март куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси А.Аҳмедов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Ч.Жумақулов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
Дастурда маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш ва имтиёзли кредитлаш самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойларида оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларни давом эттириш белгиланган.
Юқори технологияларга асосланган енгил, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш каби иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд механизмлари оммабоплигини кенгайтириш ва мазкур масалаларда суд назоратини кучайтириш ҳисобига суд қарорлари ижроси сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш каби устувор масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашувда Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари С.Бозорбоев, ХДП Термиз тумани кенгаши раиси Т.Зоиров, Шўрчи маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Р.Раҳимова ва бошқалар номзоднинг дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда белгиланган устувор йўналишлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганини таъкидлади.