Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатамжон Кетмоновнинг Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашуви
18:56 / 2016-11-09

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 9 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 9 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Раҳимов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Р.Сабуров йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам барча соҳаларда улкан ютуқ ва марраларга эришилди, вилоят шаҳар ва қишлоқлари замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли фаровонлиги муттасил юксалиб бормоқда.

Номзод ўз сайловолди дастурида миллий манфаатларга содиқлик, мустақиллигимизни асраш ва янада мустаҳкамлаш, Ватанимиз тинчлиги ва тараққиётини таъминлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам эканини таъкидлади.

Дастурда кичик бизнес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча имтиёзлардан кенг фойдаланиш учун янада мақбул шароитлар яратиш, аҳоли бандлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бир марталик вақтинча иш билан банд бўлган шахслар меҳнат фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш, уларнинг пенсия таъминоти ва ижтимоий суғуртаси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, турли имтиёзлар орқали иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини қонунчиликка киритиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун тадбиркорларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда давлат томонидан қаттиқ назорат ўрнатиш лозимлиги илгари сурилган.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши аҳоли бандлиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими бошлиғи Н.Одамбоева, "Халқ суғурта" масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси Хоразм вилояти филиали директори О.Раҳимов, Урганч давлат университети талабаси Р.Ҳожиев, Хонқа енгил саноат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши депутати Ж.Қурбонова ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.