Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оталик мажбуриятини бажармаётган 137 нафар шахсдан алимент пуллари ундирилди
16:06 / 2022-11-25

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ва вилоят бошқармаси томонидан ўтказилаётган «Алимент ундируви долзарб 10 кунлиги» доирасида Фарғона шаҳарида оммавий сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда республика марказий аппарати, вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлимининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида алимент тўлаш мажбуриятини олган қарздорлар билан суҳбатлар ўтказилди. Натижада ажрим ёқасига келиб қолган 17 та оила яраштирилди, 23 нафардан ортиқ вояга етмаган фарзанд ўз ота-онаси бағрига қайтарилди. 

Шунингдек, 137 нафар оталик мажбуриятини бажармай, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган отадан ижро ҳужжатлари бўйича 241,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилди ҳамда келгусида алимент пуллари белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда қонунда белгиланган чоралар кўрилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилишлар берилди. 

Сайёр қабул давомида жами 37 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. 31 та мурожаат жойида ҳал этилди. Мурожаатчиларнинг 4 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги сабаб кўриб чиқиш учун муддат берилди. 

«Меҳнат ярмаркаси»да Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган 30га яқин корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

22 нафар қарздор ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди. 

ЎзА