Отабек Шукуров жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди
Футбол бўйича Бирашган Араб Амирликлари чемпионатининг 10-тури доирасида «Бани Яс» жамоаси «Ал-Дафра» клубига қарши сафарда ўйин ўтказиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Беллашувнинг 21-дақиқасида Леонель Бамба ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Савиур Годвин рақиб дарвозасига иккинчи тўпни жойлаб қўйди. Қайд этиш жоизки, мазкур голга Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Отабек Шукуров ассистентлик қилди. Яна бир ҳамюртимиз Акмал Мозговой учрашувнинг 68-дақиқасида майдонга тушди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро миллий терма жамоа футболчиларининг ўйинини кузатиш мақсадида БААга ташриф буюрди. Дарвоқе, Ф.Каннаваро бундан аввал ҳимоячимиз Абдулла Абдуллаев тўп тепадиган "Дибба Ал Фужайра" жамоасининг "Ал Васл"га қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА