Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Отабек Нуриддиновга оид маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси эртага бўлиб ўтади
17:12 / 2020-01-03

Мазкур маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси 2020 йил 4 январь куни соат 11.00 га тайинланганлиги маълум қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматидан маълум қилишларича, 2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилояти маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака тумани ички ишлар бўлими томонидан фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га оид Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, А.Нуриддинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли, деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

2020 йил 3 январь куни ҳуқуқбузар А.Нуриддинов томонидан Андижон вилояти маъмурий судига шу суднинг 2019 йил 30 декабрдаги қарори устидан кассация тартибида шикоят келтирилган бўлиб, ушбу шикоят асосида А. Нуриддиновга оид маъмурий иш вилоят судининг кассация инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилди.

Мазкур маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси 2020 йил 4 январь куни соат 11.00 га тайинланганлиги маълум қилинади.