Отабек Эшмаматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Эшмаматов Отабек Нормуминович Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Эшмаматов Отабек Нормуминович Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
О.Эшмаматов Тошкент давлат санъат институтининг (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти) 2001 йил бакалавр, 2003 йил магистр даражасини олган.
Журналистик фаолиятини 1997 йил Ўзбекистон радиоси “Ёшлар” каналида бошлаган.
Кейинчалик Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Sport” телерадиоканалида шарҳловчи, 1-тоифали мутахассиси, катта муҳаррир, “Mahalla” телерадиоканалида “Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар” муҳарририяти шарҳловчиси, Медиаметрия ва рейтинг сектори бош мутахассиси, “Бадиий-маърифий дастурлар” муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Веб-сайт ахборот таҳририяти масъул муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси Отабек Эшмаматовни янги лавозим билан табриклаб, келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди.