Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота ўз боласини тан олмаса, нима қилиш мумкин?
18:00 / 2020-08-03

Дунёга келган зурриёдига ота ўз насабини бериши ҳам улкан бахт, ҳам зиммасидаги мажбуриятдир. Афсуски, бу мажбуриятдан қочадиган оталар ҳам йўқ эмас.


Оталикни белгилаш ФҲДЁ ёки суд орқали амалга ошириладими?

Дунёга келган зурриёдига ота ўз насабини бериши ҳам улкан бахт, ҳам зиммасидаги мажбуриятдир. Афсуски, бу мажбуриятдан қочадиган оталар ҳам йўқ эмас. Бироқ боланинг ҳаёти давомида шундай ҳолатлар бўладики, унинг отасини қонунан белгилатиш зарурати туғилади.

Хўш, оталикни белгилаш тартиби қандай? Бола неча ёшга киргунига қадар бу ишни амалга ошириш мумкин?

Маҳфуза МИРБОБОЕВА.jpg
Маҳфуза МИРБОБОЕВА,
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлими мудираси:

— Оталикни белгилашга ваколатли органлардан бири ФҲДЁ саналади. Қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган фарзандга ота ўз фамилиясини бериш учун шахсан ФҲДЁ органига келиб, тегишли аризани тўлдириши лозим. Она эса туғруқхонада аризага имзо чекади ва бош шифокор томонидан тасдиқлатади. Шу тариқа болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.

Муҳими! Оталик белгиланган болалар қонуний никоҳдан туғилган болалар билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

Ота тан олмаганда...

— Шундай вазиятлар ҳам бўладики, ота ўз фарзандини тан олмайди. Натижада аёл «ёлғиз она» сифатида гувоҳнома олишга мажбур бўлади. Аммо кейинчалик ҳам бу боланинг отасини белгилатиш мумкин. Бунда боланинг неча ёшда экани аҳамиятга эга эмас.

Масалан, 5 ёшли ўғлига ота ўз фамилиясини бермоқчи. Фарзанди туғилганда у чет элда бўлгани боис ўзи ҳам етиб келолмаган, белгиланган аризани ҳам жўнатолмаган. Оқибатда аёли «ёлғиз она»сифатида ўғлига гувоҳнома олган.

Шу каби турли сабаблар туфайли кеч бўлсада оталикни белгилаш мақсадида мурожаат қилувчи фуқаролардан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишларини сўраймиз:

- ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақидаги аризаси ёки оталикни белгилаш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;

- ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари;

- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (агар туғилиши олдин қайд этилган бўлса).

Статистик маълумотларга кўра, 2019 - 2020 йилларининг 7 ойлик ҳисоботни таҳлил қилганда, Юнусобод туман миқёсида 2019 йилда - 122та, 2020 йилда эса 120 та «Ёлғиз она» ҳақидаги аризалар қайд этилган.

Бироқ! Ота ўз хоҳиши билан фарзандини тан олмайдиган бўлса, она оталик фактини белгилаш ҳақида судга ариза беришга ҳақли. Суд ушбу фактни белгилагач, биз боланинг гувоҳномасига ўзгариш кирита оламиз.