Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича семинар ўтказилди
14:03 / 2022-11-01

Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармасида пойтахтимизда ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Ўқув-семинар машғулотларида барча шаҳар миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ҳамда оилавий поликлиникалар бош шифокорлари, Республика ШТЁИМнинг Тошкент шаҳар филиали бош шифокори, бош мутахассислари, СЭО ва ЖСХ туман бўлим раҳбарлари ва эпидемиология бўлими мудирлари, ўта хавфли юқумли касалликлар  бўйича масъул эпидемиологлар иштирок этди.  

 Унда куйдирги, қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, эпизоотологияси, клиникаси, қиёсий ва лаборатория ташхисоти, даволаш усуллари ва касалликларни  профилактикаси бўйича тақдимотлар асосида маърузалар қилинди.    

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.  

 

М.Қосимова, ЎзА