Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган ёки унга муҳтож болалар бўйича маълумотлар тўлиқ электронлаштирилади
14:54 / 2020-09-09

Лойиҳа билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқланиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқланиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар ҳар бир маҳалланинг ID -рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотномасини яратиш режа қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020 йил якунига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар, шунингдек, васийлик ва ҳомийликка муҳтож болалар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва мазкур жараёнга тегишли бўлган қоғозда сақланаётган маълумотларни тўлиқ электронлаштирилади.

Шу билан бирга давлат ва хусусий умумтаълим муассасалари тарбияланувчиларига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона ахборот тизимини жорий этиш, ушбу тизимга барча давлат ва хусусий умумтаълим муассасалари томонидан мажбурий тартибда зарур маълумотлар киритиб бориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви"ни шакллантирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар идоралараро электрон маълумотлар алмашинувни йўлга қўйиш, таълим олувчиларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бириктириш, тизимга уларнинг маълумотларини киритиб бориш ва ягона электрон маълумотлар базасини жорий қилинади.