Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота-оналик ҳуқуқи қандай ҳолларда олиб қўйилади? (+видео)
13:12 / 2023-12-10

Ота-оналик ҳуқуқи болалар манфааатига зид равишда олиб бориши мумкин эмас. Болалар манфаатларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг асосини ташкил қилади.

Ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларининг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмас. Болаларни тарбиялаш усуллари менсимаслик, шафқатсизлик, қўполликдан, инсоний қадр-қимматни камситувчи муомаладан, болаларни ҳақоратлаш ёки эксплуатация қилишдан холи бўлиши керак.

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаганлик, 14 фоизи эса болаларини ташлаб кетганлиги, уларга жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказганлиги, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик моддаларига берилиши ёки боласи ёки эри (хотини) ҳаёти-соғлигига қасддан жиноят содир этиш сабаб бўлган.

Хўш, Ота-оналик ҳуқуқи қандай ҳолларда олиб қўйилади?

Батафсил

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gGSDS57txzo" title="Ота-оналик ҳуқуқи қандай ҳолларда олиб қўйилади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

“Бола ота-она қўлида бир омонатдир”, дейди буюк алломаларимиз. Болаларимиз, уларнинг тақдири, келажаги ҳақиқатан ҳам жуда омонат эканини бугунги ҳаёт ҳар томонлама исботламоқда. Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Бизни кузатишда давом этинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА