Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота-оналар учун оддий ҳақиқатлар
14:04 / 2021-06-30

Бола тарбияси — масъулиятли ва жиддий жараён. Айниқса, ҳозир ёз фасли— кўпчилик меҳнат таътилида, оила даврасида. Фарзанд, оила, ўсиб келаётган ёш авлод, мамлакат ва дунё келажагига таъсир этади. Хўш, тўғри тарбия деганда биз нимани тушунамиз? Фарзандингизга ҳар қачон «Сен мен учун жуда муҳимсан», деб охирги марта қачон айтгансиз?

Фарзандингизга қай даражада яқинлигингизни айнан ушбу сўзлар орқали билдиринг. Сиздаги яхши фазилатлар унга ўтади, меҳри ошади. «Нотўғри иш қилдинг», деб айтиш билан у тўғри йўлга тушади.  

«Сен барчасини тўғри қилдинг», деб айтиш уни нақадар руҳлантиради. Фарзандингиз у билан ғурурланишингизни билса, унинг ижобий ишлари ўз-ўзидан кўпайиб бораверади ва у бу ишларни ўзи сезмаган ҳолда қилади.  

Аммо оилада бир неча нафар фарзанд бўлса, бирини ортиқ кўриб, иккинчисини паст кўриш асло керак эмас. Қиёслаш оиладан ташқаридаги болалар билан бўлиши керак.  

Болангиз ҳис-туйғуларини сизга ошкора этолсин. «Кўз ёшингни арт», деб айтинг. Йиғлаш фойдали, аммо фарзандингиз кўз ёшини артиб олға интилиш кераклигини ҳам англаши керак. Уларга оддий бир ҳақиқатни уқдиринг: «Дарров кўз ёшларингни арт, бўлмаса, улар сенга осмондаги юлдузларни томоша қилишга халақит беради».  

СИЗНИ МЕҲРИБОНЛИГИНГИЗНИ СЕЗИШСИН  

Болага «Менга ёрдам бера оласанми?», деб илтимос қилишингиз билан уни шижоатини оширган бўламиз. Улар сизни маънан ёрдамга муҳтож эканлигингизни сезишсин ва ёрдам беришини англаб етишсин. Бу кўникмани уларда ривожлантирувчи инсон эса ўзингиз. «Сенга ёрдам керакми?», денг. Ёрдам беришда аввал доимо ушбу савол билан фарзандингизга мурожаат қилинг.  

 КЕЧИРИМЛИК ИНСОНДАГИ ЭНГ АЖОЙИБ ХИСЛАТ  

Кичик рағбатлардан, ютуқлар вужудга келади, кичик ютуқлар изидан эса, катта омад келади. Сиз фарзандингизга нисбатан нотўғри иш тутган бўлсангиз, буни тан олишдан уялманг. Шу тариқа сиз болангизга намуна сифатида зарур пайтда айбни тан олиш, узр сўраш, бу изза бўлиш эмаслигини кўрсатасиз.    

Бир устоз шундай деган эдилар: «Бир куни хонамда туриб, ўзимча фикрладим: «Ҳаётдаги муваффақият нима?», деб сўрадим ва жавобни ҳам ўша хонанинг ичдан топдим. Атрофимдагилар тилга кирди. Шифт – «юқорига интил», деди. Дераза – «эртани ўйла», деди. Соат – «вақт қимматбаҳо», деди. Кўзгулар – «ўзингдан бошла», деди. Эшик – «куч билан очишга урин», деди.  Ер эса «орзуларингга эришишни ният қил, чунки Яратган ҳаракат қилганни қуруқ қайтармайди», деди.  

Агар биз ҳам шунга ўхшаш ибратли гапларни фарзандларга айтиб турсак, бу бола тарбияси учун ниҳоятда муҳим. Фақат уни ўрнида қўлласак, самара беради.  

 

Бахтиёр КАРИМОВ,  

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси