Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота-оналар форуми
14:09 / 2023-10-07

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спортни бошқариш факультети томонидан талабаларнинг ота-оналари иштирокида “Ота-оналар форуми” уюштирилди. Тадбирга келган уч юздан зиёд ота-онани Спортни бошқариш факультети декани Азиз Тиллахўжаев, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар тантанали қарши олди.

Меҳмонларга талабаларга бериладиган имтиёзлар, бўш вақтини самарали ўтказиш учун ташкил этилган тўгараклар, яратилган шароитлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Университетнинг Маданият саройида бўлган маънавий-маърифий тадбирда университет ректори Маҳмуджон Болтабаев сўзга чиқиб, олий ўқув юртида талабалар учун барча шароит, қулайлик борлиги ва бундан ёшлар оқилона фойдаланиши кераклигини таъкидлади. Ота-оналар билан дилдан суҳбат давомида уларни қизиқтирган саволлар жавобсиз қолмади.

 

Форум доирасида талабалар томонидан тайёрланган мавзуга доир саҳна кўринишлари намойиш қилиниб, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўз ўрнида ота-оналар ҳам фарзандларига муносиб ғамхўрлик кўрсатилаётгани учун ташаккур билдиришди. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири