Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота иложсизликдан “Саховат уйи”га яна қайтди
12:01 / 2023-07-07

Ҳаётимизда содир бўлаётган баъзи воқеа-ҳодисаларни кўриб, айрим кишиларда инсонийлик, меҳр-оқибат туйғулари йўқолиб бораётганидан таажжубланамиз, ташвишга тушамиз. Ўз отасига, яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз. Ана шу бурчни унутиб қўяётган юртдошларимизнинг борлиги минг афсуски, на миллатимизнинг, на динимизнинг бирор бир мезонига тўғри келмайди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли отахон “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйига жойлашишига кўмаклашишни сўраб мурожаат қилди.  

Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, аслида отахон 2013 йилдан буён “Саховат уйи”да яшаб келган. Орадан тўққиз йил ўтиб мурожаатчининг ўғли отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин, орадан уч ой ўтиб, яъни 2023 йилнинг январь ойида ўғил отасини Булоқбоши туманида яшовчи қариндошининг уйига олиб бориб қўяди.  

Кекса отахон ўз аризасида бетоблиги, ўзидан катта ёшдаги опаси 1- гуруҳ ногирони бўлган қизи билан ёлғиз яшашлари, унга қарайдиган киши йўқлиги, яшашга зарур шароитлар мавжуд эмаслиги учун “Саховат” интернат уйига қайта жойлаштирилишини сўраб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганлигини маълум қилган.  

Отахоннинг мурожаати Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г. Абдувоҳидова томонидан назоратга олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилинди. Отахоннинг саломатлиги, вақтинча турган хонадондаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлардан сўнг мурожаатчи “Саховат” интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди.  

Азиз юртдошлар ота-онамиз ҳаёт экан, улар ким бўлишидан қатъи назар, уларнинг борида, ҳаётлигида эъзозлашни унутмайлик.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА