Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота икки нафар фарзанди учун 154 миллион 848 минг сўм алимент пулини бир йўла тўлаб берди
12:07 / 2021-01-27

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро судининг 2019 йил 21 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан Термиз шаҳрида яшовчи Д.Тоғаевдан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат бўйича Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари даврида вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини ўз зиммасига олган ота алимент пулларини олдиндан тўлаш имконияти борлигини билдириб, ижрочиларга мурожаат этди. Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган 18 ёшгача бўлган алимент пуллари яъни, 154 миллион 848 минг сўм унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига расмийлаштириб берилди.

– Оилада турли хил вазиятлар бўлар экан, – дейди Д.Тоғаев. – Бизлар оиламизни сақлаб қололмадик. Энг ачинарлиси, эндиликда фарзандларимнинг тақдири мени кўп ўйлантиради. Албатта, мен биргина ўз тинчимни ўйлаб, бу ишларни амалга оширмадим. Фарзандларимнинг яхши ўқиши ва келажаги учун оталик бурчимни адо этишга ҳаракат қилдим.  

Оила – ўтмишдан аждодларимиз эъзозлаб келган муқаддас даргоҳ. Лекин, ҳозирги глобаллашув жараёнида айрим сабаблар билан баъзи хонадонларда бу даргоҳга дарз кетаётгани ҳам сир эмас. Бундай нохуш ҳолатда ота ёки она меҳрига тўймай қолаётган бегуноҳ болалар кўпроқ азият чекади. Оила мустаҳкамлигини сақлаб қололмаган бўлса ҳам вояга етмаган фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаган отага Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими ходимлари чуқур миннатдорлик билдирди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА