French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота фарзандлари учун 66 миллион 500 минг сўмлик 18 ёшгача бўлган алимент пулини олдиндан тўлади
12:49 / 2020-05-13

Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон тумани бўлими ходимлари унинг уйига бориб, ҳозирги синовли кунларда фарзандларининг моддий таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ётиғи билан тушунтирди.


Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи С.Алиевга (исм-шарифи ўзгартирилди) Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 19 декабрдаги буйруғи билан икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон тумани бўлими ходимлари унинг уйига бориб, ҳозирги синовли кунларда фарзандларининг моддий таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ётиғи билан тушунтирди. Оилага дарз кетган бўлса-да, болаларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги айтилди. Бу маслаҳатлардан тўғри хулоса чиқарган алиментчи ота собиқ турмуш ўртоғи билан келишиб, икки нафар фарзанди учун 18 ёшгача бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб берди.

– Фарзандларининг вояга етгунча бўлган пуллари бир йўла тўлаб берилгани отанинг болалар келажаги учун беэътибор эмаслиги, аксинча, ғамхўрлигидан далолатдир,­ – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов.­ – Жумладан, С.Алиев ҳам алимент пулларини олдиндан тўлаб берганидан мамнунлигини билдириб, фақат ўз хотиржамлигини ўйлаб бу ишни амалга оширмагани, балки гулдек икки фарзандининг яхши ўқиши ва келажакда яхши инсон бўлишига моддий ҳисса қўшиш учун шу қарорга келганини таъкидлади.

Фарзандлари келажагидан қайғурган отадан шу куни собиқ турмуш ўртоғи вояга етмаган болаларининг 18 ёшгача бўлган алимент пули, яъни 66 миллион 500 минг сўмни тегишли тартибда қабул қилиб олди.