French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота фарзандлари учун 12 минг АҚШ доллари алимент тўлади
16:19 / 2022-11-16

Фуқаролик ишлари Самарқанд шаҳар судининг 2016 йил 22 мартдаги қарорига асосан қарздор Н.Ж.дан ундирувчи Қ.Н.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун иккидан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.

– Мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди ва олинган маълумотларга асосан Н.Ж.нинг барча мол-мулкига тақиқ қўйилди, – дейди МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Бахтиёр Мелиев. – Кейинги тушунтириш ишлари туфайли қарздор фарзандларини ўйлаб, улар вояга етгунича ҳисоблаб, алимент пули учун К.Н.га 12 минг АҚШ доллари тўлади.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА