Ота фарзандининг фарзанди учун алимент пулини тўлади
Фарзанд тарбияси ва моддий таъминоти ҳар бир ота-онанинг шарафли ва масъулиятли бурчи саналади. Бироқ ҳаётда айрим ота-оналар бу вазифадан ўз ихтиёри билан бўйин товлайди.
Суд қарорига асосан қарздор А.А.дан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули ундириш белгиланган эди. Бироқ у чет давлатга кетиб, тўловдан бош тортган.
Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган чоралар натижасида давлат ижрочиси қарздор билан тушунтириш ишларини олиб борди. Шунинг натижасида қарздор отаси набирасига вояга етгунига қадар ҳисобланган 36 миллион сўм алимент пулини 3 000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди.
Томонлар ўртасида келишувга эришилиб, ундирувчининг аризасига мувофиқ мазкур ижро ҳужжати ижроси тўлиқ якунланди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири